Футбол бўйича УЕФА Миллатлар Лигаси мусобақасининг финал ҳамда учинчи ўрин учун баҳс 9 июнь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Финал беллашувида ярим финалда Англияни мағлуб этган Нидерландия терма жамоаси Криштиану Роналду етакчилигидаги Португалия билан баҳсга киришади. Португаллар финал остонасида Швейцарияни Криштианунинг ҳет-трики эвазига таслим қилганди. Беллашув 23:45 да бошланади.
Учинчи ўрин баҳсда эса Швейцария ҳамда Англия терма жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Ўйин 18:00 да бошланади.
Миллатлар Лигаси
9 июнь, якшанба
Нидерландия—Португалия 23:45
Швейцария—Англия 18:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)