Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (2 та ғалаба, 2 та нокаут) 9 июнь тонгида ўзининг учинчи жангини ўтказди.
Мазкур жангда Мадримовга мексикалик Норберто Гонсалес (23 та ғалаба, 13 та нокаут, 12 та мағлубият) рақиблик қилди.
10 раундга мўлжалланган жангда ташаббусга эришган Мадримов Гонсалесни 6-раундда муддатидан аввал мағлубиятга учратиб, фаолиятидаги учинчи ғалабасини тантана қилди. Натижада Исроил WBA Интерcонтинентал чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов профессионал боксда сўнгги марта 9 март куни венесуэлалик Франк Рохасга қарши рингга чиқиб, рақибини нокаутга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)