Туриннинг «Ювентус» клуби «Рома» ярим ҳимоячиси Никола Заниолога жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади Football24.
Маълум бўлишича, туринликлар Заниоло учун 40 миллион евро ҳамда Хуан Куадрадо ёки Маттиа Перинни «Рома»га таклиф қилади.
Аммо бу борада якуний қарорни «Рома»нинг янги бош мураббийи Пауло Фонсека қабул қилади. Заниолонинг римликлар билан шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади.
Николонинг трансфери 67,4 миллион еврога баҳоланмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)