ПСЖ клуби «Тоттенҳэм»нинг даниялик ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен учун курашади, деб ёзади Daily Star.
Парижликлар Эриксен учун «шпорлар»га Юлиан Дракслер ҳамда маълум миқдорда маблағ таклиф қилади. Қайд этиш жоиз, данияликка айни дамда «Реал Мадрид» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ Эриксеннинг ўзи фаолиятини бошқа клубда давом эттириш истагида эканлигини маълум қилганди. Унинг трансфери 100 миллион фунтга баҳоланмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)