«Манчестер Юнайтед» «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибалини қўлга киритишга қаттиқ бел боғлади, деб ёзади Football24.
Маълум бўлишича, «Юнайтед» Кулибали учун Неапол клубига 95 миллион евро тўлашга тайёр. «Наполи» эса футболчисининг трансферидан камида 100 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячилар орасида трансфер рекорди «Ливерпуль»га тегишли. Ўтган мавсум «қизиллар» «Саутҳемптон»дан Виржил ван Дейкни 85 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)