Қозоғистондаги президентлик сайловларида маҳаллий вақт билан 14.00 ҳолатига сайловчиларнинг 51,8 фоизи овоз бериб бўлди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.
Мамлакат ва хорижда 9968 та сайлов участкаси очилган. Жами 11 947 995 нафар қозоғистонлик овоз бериш ҳуқуқига эга.
Президентлик сайловининг дастлабки натижалари 10—11 июнь кунлари маълум бўлади. Сайланган президентни рўйхатга олиш 16 июндан кеч бўлмаган санада амалга оширилади.
Изоҳ (0)