«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида машғулотларни ўтаб, меҳмонхонага қайтишда қизиқ ҳолатга дуч келди.
Автобус қайтаётган бир вақтда йўл четидаги бир болакай «Криштиану, мени қучоқла» деб ёзилган баннерни кўтариб олганди. Роналду эса уни кўриб қолиб, автобусни тўхтатди ва болакайни ўзига чорлаб, у билан биргаликда суратга тушди.
Маълум бўлишича, болакайнинг исми Эдуардо бўлиб, унинг ёши 11 да. Эдуардо оққон касаллигига чалинган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)