• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркияда нега ёзувчилар сиқувга олинмоқда? Трамп Британияга қандай зарар келтирди? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Россия, Исроил, Эрон

    Оқ Уй яқинда АҚШнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон, унинг исроиллик ҳамкасби Мейер Бен Шаббот ва Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилиши ҳақида баёнот берди. Айни шу вазиятда Исроил Кнессети тарқатилишини ва сайлов ўтказилишини эълон қилди, деб ёзади «Mediapart.fr» нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бу учрашувда минтақадаги хавфсизлик масаласи кўриб чиқилади. Исроил учрашув чоғида дастлаб Эроннинг Суриядаги роли масаласига тўхталишини эълон қилган. Бу эса Россия билан Эрон ўртасидаги иттифоқ мустаҳкам деб ҳисобловчиларни ажаблантириши мумкин.

    Исроил Эроннинг бу ҳудудга кириб келишидан ҳамиша хавфсираб келган. Россия эса Эрон кучларининг Сурияда туришини қонуний деб ҳисоблайди. Эрон ҳозир Суриянинг Банияс портида ҳарбий база қурмоқда. Бу Эроннинг Суриядаги таъсири яна кучайишига олиб келиши мумкин. Буни эса Россия истамайди, деб хулоса чиқариш мумкин. Сабаби, Россия томони бу ҳудудда кенг миқёсда тинчликпарварлик ролини ўйнамоқчи.

    Шунингдек, Москва Теҳрондан  шошилинч чоралар кўрмасликни сўрамоқда. Чунки шошилинч чоралар минтақада вазиятни кескин тус олдириб, воқеалар ривожи фожиавий тарзда кечишига олиб келиши мумкин.

    Исроил томони эса ўз эшиклари олдида Эроннинг кучаймаслиги борасида Москва ўйнаши мумкин бўлган ролни қувватлайди.

    Жон Болтон бу учрашув Қуддусда ўтказилишига рози бўлгани ажабланарли. Афтидан, АҚШ ва Россиядаги нуфузли яҳудийлар шуни истамоқда.

    Туркия ёзувчиларни текширмоқда

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туркия прокурорлари жинсий зўравонлик, болаларга шафқатсизларча муносабат мавзуларини сюжет қилиб олган ёзувчиларга қарши ҳужумга отланди. Бу эса сўз эркинлигига нисбатан тажовуздир, деб ёзмоқда The Guardian нашри. Улар машҳур турк ёзувчиси Элиф Шафақни ҳам текширишни бошлаган.

    Мазкур жараён ижтимоий тармоқлардаги баҳслардан сўнг авж олган. Шу ҳафта Абдулла Шавқий романидан бир парча Twitter’да эълон этилди, шундан сўнг Туркия маданият ва туризм вазирлиги ёзувчи устидан маҳкамага шикоят қилди.

    Туркия адвокатлар уюшмаси ҳам ёзувчини айблаб чиққан ва унинг романини тақиқлаш лозимлигини таъкидлаган. Шундан сўнг ёзувчи ва ношир ҳибс этилган.

    Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Шафақ, Ойша Кулин ва бошқа ёзувчиларнинг асарларидан парчалар келтириб, уларни ҳам болаларга шафқатсиз муносабатни ёритганликда айбламоқда.

    Шафақнинг айтишича, ёзувчи охирги икки кун ичида минглаб ҳақоратомуз хабарлар олган. Прокуратура эса унинг «Назар» ва «Ҳаввонинг уч қизи» каби асарларини ўрганиб чиқмоқда.

    Кейинги пайтларда метрода аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик кучаймоқда, судлар бундай вазиятга чора кўргани йўқ, қонунлар ҳам ўзгармади. Жинсий зўравонликка чора кўриш ўрнига уларга жамоатчилик назорати диққатини тортишга уринаётганларни таъқиб қилиш — катта фожиа.

    Шафақнинг айтишича, унинг асарларидан парчалар юлиб олиниб, нотўғри талқин этилмоқда.

    Туркия болалар никоҳи борасида Европадаги энг юқори  ўринлардан бирида туради. Маълумотларга кўра, 15 фоиз турк қизлари 18 ёшга етмай никоҳдан ўтса, 15 ёшга тўлмай оила қурганлар миқдори 1 фозини ташкил этади.

    Шафақнинг фикрича, Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш вазият ҳукм сурмоқда.

    «Бизга кучли аёллар ҳаракати керак, — дейди ёзувчи. — Адабиёт бу масалада муҳим рол ўйнаши мумкин. Аммо ҳукумат ёзувчиларга ҳужум қилмоқда».

    Трампча дипломатия

    Фото: The Guardian

    Фото: The Guardian

    Дональд Трамп бир неча баёнотлар билан чиқдики, бундан Европанинг фаол қисми ҳаяжонга келди. Brexit билан боғлиқ инқироз шундоқ ҳам ҳаммани безовта қилиб турган бир вазиятда Трамп амаки оловга мой сепмоқда, деб ёзади «PikInform.ru» нашри.

    АҚШ президентининг биринчи баёноти Европа Иттифоқидан чиқиш учун Британия 50 миллиард тўламаслиги билан боғлиқ чақириқ эди. Британияликлар бундан хурсанд бўлар эдикуя, бироқ «лекини» борда. Британия Европа Иттифоқига баҳсли ҳудуд — Гибралтар билан биргаликда кирган. Гибралтар — Пиреней ярим оролининг чеккасида жойлашган бир қоя. Ким Гибралтарга эгалик қилса, у Гибралтар бўғозини ҳам назорат қилади. Гибралтар хусусида Англия ва Испания узоқ вақтдан бери баҳслашиб келади. Ҳар икки давлат Европа Иттифоқи таркибида бўлгани учун баҳс у қадар долзарб ва принципиал тус олмай келаётган эди. Британия Европа Иттифоқидан чиқиши туфайли ушбу масала бошқача тус олади. Британия бадални тўламасликка уриниб кўриши мумкин, аммо бу НАТОга аъзо давлатлар орасида жанжални келтириб чиқаради.

    Америка президенти бош вазирлик учун курашда Борис Жонсонни ёқлаб чиқди. Дональд Трамп бу йигит «менга ёқади, мен уни тушунаман», деди. Бу эса лейбористлар етакчиси Жереми Корбиннинг туйғуларига тегиб кетди ва сиёсатчи бу иборани Британиянинг ички ишларига аралашиш даражасигача кўтарди.

    Лондон мэри Трампнинг сўзамоллигини ХХ аср фашистлари сўзамоллиги билан қиёслади. Трамп Британия махсус хизматлари ҳақида салбий фикр билдириши Лондон мэри Содиқ Хоннинг ғазабини келтирди. Шу билан бирга, Трампнинг мусулмон мамлакатлардан келган мигрантлар борасидаги танқидлари ҳам у ислом ҳақида нотўғри тасаввурга эга эканлигини кўрсатиб қўйди.

    Хулоса эса оддий. Америкаликлар кучга доимо юқори баҳо бериб келган. Улар ким кучли ва ким кучсиз эканини дарҳол пайқайди ва бундан ўз манфаатлари йўлида фойдаланади. АҚШнинг Хитой, Россия, КХДР билан муносабатлари қандайлигидан қатъий назар, Трамп уларга қандай яшашни ўргатадиган сўзлардан ўзини тийди, у мамлакатлар раҳбарларининг ақлий қобилияти ҳақида бирор бир сўз айтмади. АҚШ эса Британияни заифлашиб қолганини сездирмоқда. Бу Британия ҳукмронлиги тарихда қолганидан далолат.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    08.06.2019, 14:10   Изоҳ (0)   73574
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция қирғоқларида қутқарувчилар кемаси ағдарилиб кетди. Уч киши ҳалок бўлди

    08.06.2019, 11:40

    Украина Олий радаси икки вазир ва Хавфсизлик хизмати раисини лавозимидан озод этишдан бош тортди

    08.06.2019, 11:20

    Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчисини мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирди

    08.06.2019, 10:20

    Нью-Йоркда теракт уюштиришни режалаштирган шахс қўлга олинди

    08.06.2019, 09:30

    Францияда россиялик жосус фош этилди

    08.06.2019, 01:00

    Тереза Мэй Британия Консерваторлар партияси етакчилигидан кетади

    07.06.2019, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити”ни мағлуб этган “Ал-Ҳилол” футболчилари қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 2 июл, 11:00

    Данияда аёлларга ҳарбий хизматни ўташ мажбурий бўлди 

    Дунё | 2 июл, 10:57

    Ҳайп қандай ишлайди: машҳур киноларни холисона баҳолашга ёрдам берадиган тавсиялар

    Кино | 2 июл, 10:49

    Яккабоғ ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:30

    Ҳиндистонда заводдаги портлашда 39 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 2 июл, 10:25

    Хитойда илк бор роботлар иштирокида футбол турнири ўтказилди (видео)

    Технологиялар | 2 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.