• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда болалар футболидаги коррупцияга ким барҳам беради?

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд шаҳрида яшовчи Раҳмон Мавлонов мурожаат қилиб, унда «Динамо-плюс» ПФК тасарруфидаги Болалар ва ўсмирлар махсус футбол спорт мактаби директори Доноқул Юсупов уни асоссиз равишда ишдан олиб ташлаганлигини баён этган. Шунингдек, аризада футбол спорт мактаби директори ходимлар ва мактаб учун ажратилган пулларни ноқонуний тарзда ўзлаштириб келаётганлиги келтириб ўтилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Футбол мактаби директорининг ноқонуний ишлари юзасидан кўплаб жойларга мурожаат қилдим. Бироқ ҳеч қайси бир ташкилот ишни адолатли кўриб чиқмаяпти. Прокуратура ҳам бу борада бирор бир чора кўргани йўқ, — дейди Раҳмон Мавлонов. – Ҳатто Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг сайёр қабулида ҳам бўлдим. Вилоят ҳокими мурожаатимни кўриб чиқишини вилоят прокурорига юклади, прокурор эса бошқа прокурорга юклади. Мана шу тарзда 5 ойдан буён мурожаатим тўлиқ ўрганилмаяпти.

    Маълум бўлишича, Раҳмон Мавлонов футбол мактаби директорининг иқтисодий жиноятлари устидан Самарқанд вилоят Давлат молиявий назорати бошқармасига мурожаат қилган. Бошқарманинг «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевга тақдим этган 2019 йил 28 февралдаги текширув хулосасига кўра, «Динамо плюс» ПФК тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар махсус футбол спорт мактаби ғазначиси Тоштемир Юсупов тамонидан касса китоби юритилмасдан 2018 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 1 январигача жами 65 146 400 сўм ноқонуний равишда харажатга чиқарилганлиги аниқланган.

    Текширувлар жараёнида аниқланишича, 2018 йилнинг 26 апрель кунидан Доноқул Юсупов директор бўлиб тайинланган, туғишган укаси Тоштемир Юсупов 2018 йилнинг 5 июль кунига қадар хўжалик ишлари мудири, 2018 йилнинг 21 май кунидан 2019 йилнинг 7 январь кунига қадар ғазначи вазифасида ишлаганлиги маълум бўлган. Шунингдек, директор Доноқул Юсупов ўзининг қудаси I.Тоштурдиевни мактабга психолог сифатида ишга қабул қилиб, кейинчалик мактабнинг касаба уюшмаси раиси этиб сайлаган. Футбол мактабининг амалдаги касаба уюшмаси раиси Ашурбек Рустамов эса ўзини уюшма раислигидан кетганлигидан бехабар.

    Мазкур ҳолатда Меҳнат Кодексининг 79-моддаси 1-қисми «Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари) башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади» деган талаби бузилган.

    Текширув натижасида Футбол мактаби маъмурияти томонидан Меҳнат Кодексининг 131-моддасида кўрсатилган барча байрам кунлари арафасида кунлик иш муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилмаганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатда Меҳнат Кодексининг 121-моддаси талабига риоя этилмаган. Шунингдек, футбол мактаби иш берувчиси томонидан 2018 йилнинг май ойидан 2019 йил февраль ойига қадар бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар Пастдарғом туман Бандликка кўмаклашиш марказига умуман тақдим қилинмаган. Қолаверса, мактабнинг тренерлик фаолияти билан шуғулланиши юзасидан рухсатномаси мавжуд бўлмаганлиги учун 2018 ва 2019 йилнинг январь ойларида 14 305 400 сўм номутахассислик учун мақсадсиз иш ҳақи тўланган.

    – Самарқанд вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси етакчи назоратчи-тафтишчиси I.Убайдуллаевнинг текширувидан қониқиш ҳосил қилмаганим учун бошқарма бошлиғи Музаффар Ҳамдамовдан қайтадан текширув ўтказишини сўрадим, — дейди Раҳмон Мавлонов. – Иккинчи текширувчи Мақсуд Машрабов ҳам директорнинг бир қатор иқтисодий камчиликларини аниқлади. Мени ажаблантирган жиҳати шундаки, биринчи текширувда келган назоратчи-тафтишчи I.Убайдуллаев кўп ҳолатларга кўз юмиб кетган.

    Вилоят Давлат молиявий назорати бошқармасининг 2019 йилнинг 21 май куни ўтказган қайта текширув хулосасига кўра муассасада ёқилғи учун ажратилган маблағнинг 892 100 сўмлик метангаз ёқилғиси газ тарқатиш ведомостига мактаб директори Доноқул Юсупов томонидан шахсий автомашинасига чиқим қилинганлиги аниқланган. Бундан ташқари, муассаса ходимларига иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича 26 ҳолатда 13 921 400 сўмлик ортиқча тўловлар қилинганлиги аниқланган.

    – 2018 йилнинг ёз ойларида Тошкент вилоятининг Бекобод, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманлари ҳамда Навоий шаҳрига тайёрлов гуруҳи мусобақасига шифокор сифатида бордим. Ўша мусобақаларга бир-икки миллион сўм пул берди холос, — дейди Раҳмон Мавлонов. – Мусобақалардан қайтганимиздан сўнг бўш ведомостларга қўл қўйдириб, сўнг ўзлари истаган суммани ёзарди. Мен директорнинг кўплаб ноқонуний ишларига гувоҳ бўлиб қолаётганлигим учун кейинчалик бошқа мусобақаларга мени юбормай қўйди. Директорни болалар соғлиғидан кўра моддий манфаат қизиқтиради.

    Самарқанд шаҳар Халқ таълими бўлими бош муҳандиси Олим Қаршиев томонидан назорат-ўлчов йўли билан мактабда бажарилган жорий таъмирлаш ишлари ўрганилганда 9 580 000 сўмлик таъмирлаш ишлари кам бажарилганлиги ойдинлашган.

    – Самарқанд шаҳар Халқ таълими бўлими бош муҳандиси Олим Қаршиев текширувга келиб мактабда бажарилган жорий таъмирлаш ишларидаги камчиликларни шунчаки юзаки текширди. Жорий таъмирлаш режасига полларга линолеум қўйилиши керак эди. Бироқ у қўйилмаган. Текширувчи эса линолеумни қўйилган деб ёзиб кетди, — дейди Раҳмон Мавлонов. – Қолаверса, текширувга келган куни эски ромлар алиштирилмаганлиги сабабли текширувчи эртага келишини билдирди. Эртаси кунига директор янги эшикларни олиб келиб ўрнатиб қўйди. Мени ажаблантирган жиҳати шундаки, текширувчи жорий таъмирлаш билан боғлиқ аризангизни ёпиб юборайлик деб менга тўрт миллион сўм пул таклиф қилди.

    2018 йилнинг октябрь декабрь ойларида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари давомида футбол мактабининг кийиниш-ечиниш хонасидаги ҳожатхона эшиги беркитилиб, директор ўзининг хонаси томонидан эшик очдириб олган.

    Маълум бўлишича, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси томонидан Раҳмон Мавлоновнинг шикоят аризаси ўрганилиб, футбол мактаби директори Доноқул Юсупов томонидан 2018 йилнинг 29 декабрь кунидаги 50-сонли буйруқ билан Раҳмон Мавлонов ўртасида тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 105-моддаси билан меҳнат қонунчилигига зид равишда бекор қилинганлигини аниқлаган.

    – Мени шикоятимни ўрганиб чиқаётган шаҳар прокурори Хуршид Мусурмонов аниқланган молиявий камчиликлар юзасидан қандай қилиб жиноят иши очиш лозимлигини билмаётганлигини айтди. Прокурор аниқланган ҳолатларни исботлаб беришим керак деб айтди, — дейди Раҳмон Мавлонов. – Самарқанд вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси юз миллиондан ортиқ пулларни ноқонуний ўзлаштириб юборганлиги бўйича маълумот тақдим этиб турган вақтда прокурор нега жиноят иши очишни пайсалга солиб турганлиги мени ажаблантирмоқда.

    Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд шаҳар бўлимига аниқланган камчиликлар бўйича хат йўллаган. Бироқ департамент ҳалигача бирор бир чора кўрмасдан келмоқда.

    Раҳмон Мавлоновнинг мурожаатлари асосида Самарқанд вилоят прокуратураси матбуот хизматига иш юзасидан маълумот беришини сўрадик. Бироқ прокуратура матбуот хизмати расмий хат асосида мурожаат қилсакгина маълумот беришини айтди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг жавобини кутиб қоламиз.

    08.06.2019, 16:17   Изоҳ (0)   18070
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда чекишга қарши оммавий тадбирлар ўтказилди

    08.06.2019, 15:59

    Тошкентда яна кучли шамол кўтарилди. Кўп қаватли уйнинг томи учиб тушди (фото)

    08.06.2019, 15:50

    Ўзбекистонда бошқа ҳудудлардан келиб мактабларда дарс бераётган педагогларга устама белгиланди

    08.06.2019, 14:50

    Тошкентда мудҳиш ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

    08.06.2019, 14:50

    Ўзбекистонда тадбиркорлар катта юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни сотиб олишда қўллаб-қувватланади

    08.06.2019, 14:30

    Намангандаги халқаро инвестицион форумда имзоланган келишувлар сони ўттиздан ошди (фото)

    08.06.2019, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.