Ўзбекистонда бошқа ҳудудлардан келиб мактабларда дарс бераётган педагогларга устама белгиланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Устама миқдорлари қуйидаги:
мактабда ишлаган даври 6 ойдан 3 йилгача – 10 фоиз;
3 йилдан 5 йилгача – 20 фоиз;
5 йилдан 10 йилгача – 30 фоиз;
10 йилдан 15 йилгача – 40 фоиз;
15 йилдан ортиқ – 50 фоиз.
Қарорда устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхати келтирилган.
Умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар рўйхатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари таклифига биноан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
Изоҳ (0)