Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида кам таъминланган оилалардан бўлган 24 нафар болага суннат тўйи ўтказилди.
Маданият вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир тумандаги «Версал» тўйхонасида ўтказилган бўлиб, унда 350 нафар ота-оналар, болалар ва меҳмонлар иштирок этган.
Туман ҳокими ўринбосари О.Шаропов тўйда йиғилган барча ота-оналар, болалар ва меҳмонларни табриклаган. Тўйда болалар учун туман Ёшлар Иттифоқи томонидан совғалар берилган.
Изоҳ (0)