«Автостат» агентлиги мутахассислари 2019 йилнинг биринчи чораги якунига кўра, Россия иккиламчи бозорида энг машҳур бўлган машиналар рейтингини тузди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Рейтингда етакчиликни Ford Focus эгаллади. 2019 йилнинг январидан апрель ойигача ушбу моделнинг 39 358 та фойдаланилган машиналари сотилган. Иккинчи поғонани Toyota Corolla (31 141) эгаллаган бўлиб, кучли учталикни Hyundai Solaris (29 865) якунлаб берган.
Рейтинг бешталигига KIA Rio (27 734) ва Toyota Camry (24 765) ҳам кирди. Ундан кейинги ўринларни Chevrolet Нива (24 386), Renault Logan (23 423), Opel Астра (18 393) ва Volkswagen Polo (17 239) эгаллаган.
Россия бозорида фойдаланилган машиналар сотилиши бўйича рейтингнинг энг охирги поғонасини Daewoo Nexia эгаллаган бўлиб, ушбу модель 16 611 та сотилган.
Изоҳ (0)