Россия халқ артисти ва «На-На» гуруҳи асосчиси Бари Алибасов янги васиятнома тузди. Бу ҳақда унинг PR-директори Вадим Горжанкин маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.
Унинг сўзларига кўра, Алибасов нотариусни жонлантириш бўлимига чақиртирган ва аввал тузилган васиятномасига ўзгартиришлар киритган.
Янги васиятномага кўра, Бари Алибасовнинг ўғлига продюсерга тегишли бўлган Москвадаги учта квартира қолади.
Алибасовнинг рафиқаси Лидия Федосеева-Шукшинага Москва вилоятида жойлашган нархи ярим миллион доллар бўлган ер участкаси берилади. Бундан ташқари, Алибасов унга икки миллион долларга тенг бўлган акция, вексел ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни мерос сифатида қолдиради.
Ҳозирда Бари Алибасов шошилинч операцияга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)