Хонанда Алишер Файзнинг «Ашхобод» сайилгоҳидаги 6 июнга мўлжалланган концерт дастури об-ҳаво шароити туфайли қолдирилди. Бу ҳақда «ZO‘R TV» телеканали маълум қилди.
Концерт 13 июнь кунига кўчирилган билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ боғ маъмурияти сайилгоҳда «ҳеч қандай фавқулодда вазият юзага келмагани»ни маълум қилганди.