Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 31 май куни 21 ёшли америкалик Лекси Алфорд Шимолий Кореяда бўлиб, ушбу мамлакатга келган тарихдаги энг ёш инсонга айланди. Бундан ташқари у дунёнинг барча мамлакатларида бўлган 24 ёшли қизнинг Гиннес рекордлар китобидаги ўрнини ҳам эгаллади, деб хабар беради Forum Daily.

Фото: Instagram / Lexielimitless

Фото: Instagram / Lexielimitless

Калифорниядаги туристик агентликка эгалик қилувчи оилада улғайган Алфорд дунёнинг 196 та суверен давлатида бўлиб қайтди.

«Аввалига шунчаки дунёни айланиб, ўз дунёқарашимни ўзгартирмоқчи эдим. Ҳаммаси ҳақиқатда қийинлашганидан кейин, қилаётган ишларим ёш аёлларга ғайрат улашаётганини билиб қолганимдан сўнг бошланди. Бу каби қўллаб-қувватлов таслим бўлмасдан, олға интилишимга ёрдам берди», — дейди Алфорд.

Фото: Instagram / Lexielimitless

Фото: Instagram / Lexielimitless

2016 йили Алфорд ўз миссияси — 196 та суверен давлатда бўлиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кириш устида қаттиқ ишлашни бошлайди. Унга қадар ушбу рекорд 2013 йилда 24 ёшли Жеймс Асквит томонидан ўрнатилган эди.

«12 ёшимдан буён йиғиб келган пулларим саёҳатимнинг дастлабки бир ярим йилига етди. Энг мақбул таклифларни қидириш, рейсларим учун балл ва мил тўплаш йўлларини олдиндан қидираман. Одамлар боришни истамаган давлатлар менда кўпроқ қизиқиш уйғотади. Покистон ва Венесуэлага ўхшаш мамлакатларда мен бошқа ерда учратмаган одамийлик меҳри ва табиат гўзаллигини кўрдим», — дейди саёҳатчи.

Фото: Instagram / Lexielimitless

Фото: Instagram / Lexielimitless

Унинг сўзларига кўра, виза жараёнларининг қийинлиги, туристик инфратузилманинг пастлиги, хавфсиз саёҳатнинг қимматлиги сабаб Ғарбий ва Марказий Африка мамлакатларига боришда муаммолар юзага келган.

Фото: Instagram / Lexielimitless

Фото: Instagram / Lexielimitless

Бундан ташқари Алфорд бир неча ойлик уринишлардан сўнг Шимолий Кореяга ташриф буюришга ҳам муваффақ бўлган. «Тўғрисини айтганда, сиёсий муаммолар сабаб мамлакатни яхши томоша қила олмади. Бироқ америкаликларга нисбатан тақиқ олиб ташлангач, яна бир бор у ерга бораман», — дейди қиз.

Фото: Instagram / Lexielimitless

Фото: Instagram / Lexielimitless

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Эрдўғоннинг ҳокимиятда қолиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади? Экспертлар фикри
Маҳаллий
“Адолат” партияси Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлади
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди