Генерал Прают Чан-Оча Таиланд бош вазири лавозимидаги ўрнини сақлаб қолди. Унинг номзодини мамлакат парламентининг 500 нафар аъзоси қўллаб-қувватлаган. Овоз бериш жараёнлари 10 соат давом этган дебатлардан сўнг, тўғридан тўғри эфир орқали узатилган, деб хабар беради «ТАСС».
Бош вазир лавозимига бундан ташқари Келажак партияси етакчиси Тханатхорн Чунгрунгреангкит ҳам курашган. Унинг номзодини ҳарбий ҳукуматга қарши бўлган сиёсий бирлашма коалицияси илгари сурган. У 244 нафар депутат овозини тўплаган.
Овоз бериш жараёнлари икки соатдан ортиқроқ давом этган. Ҳар бир халқ вакили навбат билан микрофонга яқинлашиб, ўз овозини берадиган номзод исмини айтган. Таиланддаги сайловда 750 нафар депутат ва сенаторларнинг 747 нафари қатнашган. Уч нафар парламент аъзоси, сенат раиси ва Вакиллик палатаси спикери бетараф қолган.
2014 йилнинг майида Таиландда ҳарбий тўнтариш амалга оширилган эди. Бу армиянинг Бангкокда бир неча ой давом этган сиёсий норозилик намойишларига қарши жавоби бўлган. Тўнтариш натижасида ҳокимиятга генерал Прают Чан-Оча келган ва у қироллик бош вазирига айланган.
Изоҳ (0)