«Ўзгидромет» 8 июнь куни кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи қисмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 28-30 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи қисмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 28-33 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 18-23° бўлади.
Изоҳ (0)