Тошкентда корхона автомашинасини алдов йўли билан сотган фуқаролар қўлга олинди
Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 36 ёшли Ш.Х. ва Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи 45 ёшли Ж.Қ.лар Яккасарой туманидаги Chelsea ресторани олдида RentCar корхонасига тегишли бўлган Malibu русумли автомашинасини фуқаро 28 ёшли С.У.га 23 400 АҚШ долларига сотиб, ҳужжатларни кейинроқ расмийлаштириб беришини айтиб, автомашинани унга қолдирган ва алдов йўли билан олган пулларини ўзлари билан олиб кетган, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.
Шу йилнинг 8 февраль куни эса юқоридаги корхона ходимлари фуқаро С.У.нинг олдига келиб, автомашина ҳужжатларини кўрсатиб, автомашинани олиб кетган Ш.Х. ва Ж.Қ.лар қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.