Наманганда 24 ёшли фуқаро ўз қариндошини пичоқлаб қўйди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
28 май куни Наманган шаҳрида яшовчи 24 ёшли Р.Т уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшовчи амакиваччаси 29 ёшли Ж.Внинг қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада Ж.V касалхонага ётқизилган. Р.Т қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)