Собиқ вазир ва депутат Сэм Жима Консерваторлар партияси етакчиси, Буюк Британия бош вазири лавозимига 13-даъвогар бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
У ғалаба қозонган тақдирда мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича иккинчи референдумни ўтказишга ваъда берди.
Жима ўтган йил ноябрида Brexit бўйича стратегияга норозилик сифатида ҳукуматни тарк этгунига қадар университетлар иши бўйича вазир эди. У Ганадан келган муҳожирлар фарзанди бўлиб, аввал инвестор бўлган. Кейинчалик сиёсат билан шуғулланиб, 2010 йилда парламентга сайланганди.
Изоҳ (0)