Виржиния-Бичда 12 кишини ўлдирган шаҳар хизматлари ходими ҳужумдан бир неча соат аввал ўз раҳбарига ишдан бўшаш ҳақида электрон ариза юборган. Бу ҳақда сити-менежер Дейв Хансеннинг сўзларига асосланиб, «РБК» хабар берди.
Унинг ҳикоя қилишича, 40 ёшли муҳандис Деейн Креддок ўз раҳбарига отишмадан олдин, эрта тонгда хат жўнатган.
«Мен жиноятчининг мавқеини обдон ўргандим. Менга маълум бўлишича, у ўз бўлимида ўрнини топганди. Унда интизом билан боғлиқ муаммолар бўлмаган», дейди Хансен.
Креддок 1 июнь куни марказ биносининг бир неча қаватида отишма уюштирган. Ушбу бинода аввал шаҳар қурилиш бошқармаси, шунингдек коммунал хўжалик департаменти жойлашган эди. Ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди.
Креддокнинг ўзи ҳам яраланган. Отишма пайтида полициячилар унга қарата ўқ узган.
Ҳодиса жойидан милтиқ ва ярим автоматик тўппонча топилган.
Изоҳ (0)