3 июнь куни 32 ёшли журналист Юлия Мендель Украина президенти Владимир Зеленскийнинг матбуот котиби этиб тайинлангани маълум бўлди. У ушбу лавозим учун тўрт мингга яқин номзодни ортда қолдирган, деб хабар беради Tengrinews.
Юлия 1986 йилнинг 3 сентябрида Херсонск вилоятида туғилган. Тарас Шевченко номидаги Киев миллий университетини тамомлаган. Филология фанлари номзоди. 2015—2016 йилларда Йель университетида ҳамда Американинг энг йирик нашлари — The Wall Street Fournal, The New York Times, CNN’да тренингларда қатнашган.
ICTV, «Эспрессо-TV» ҳада «Интер» телеканалларида ишлаган, The New York Times билан ҳамкорлик қилади, Forbes ва Politico нашрлари учун мақола ёзиб туради. Шунингдек, Мендель Жаҳон банкининг Украинадаги ваколатхнасида медиа алоқлар координатори ҳисобланади.
Матбуот котиб лазовимига тайинлангач Мендель ўзининг Facebook’даги саҳифасида барчага миннатдорчилик билдирди. «Иложи борича очиқ бўлишга ҳаракат қиламиз», — деб ёзади Мендел.
Президент матбуот котиблигига танлов эълон қилинганида, номзодлардан учта тилни билиш, кун давомида ишлай олиш, омма билан ишлаш, ҳазил ҳиссига эга бўлиш талаб этилган.
Изоҳ (0)