Гаагадаги БМТнинг халқаро судида бугун, 3 июнь куни Украинанинг Россияга қарши навбатдаги даъво аризаси кўриб чиқилади, деб хабар берди «Эхо Москви».
Даъво аризаси икки йил аввал берилган эди.
Киев Москвани бирданига икки конвенцияни бузишда айбламоқда. Булар терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги ҳамда ирқий тенсизликнинг барча шаклларини йўқ қилиш тўғрисидаги конвенциялар.
Дастлабки айбловни Украина Россиянинг ноқонуний қуролли гуруҳларни оғир қурол ва маблағ билан таъминлаётгани билан асослайди. Ушбу ҳолатда Украинада террористик ташкилотлар ҳисобланувчи Донецк ва Луганск республикалари назарда тутилмоқда.
Иккинчи айблов эса Қримдаги қрим-татарлар ва украиналикларнинг «чидаб бўлмас аҳволи» билан изоҳланади.
Россия ҳам ўз навбатида ушбу иш бўйича халқаро судда юрисдиксия мавжуд эмаслигини исботлайди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги юқоридаги конвенциялар бўйича икки мамлакат ўртасида баҳсли вазият мавжуд эмаслигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)