Америка компаниялари Мексика расмийлари АҚШга ноқонуний миграцияга чек қўймаган тақдирда мамлакатни тарк этади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Трампга кўра, Мексика икки давлат чегарасидаги миграция билан боғлиқ мураккаб ҳолатни муҳокама этиш учун катта делегацияни юбормоқда.
«Муаммо шундаки, улар 25 йилдан бери бу ҳақда гапириб келади. Биз гапиришни эмас, ҳаракат қилишни истаймиз. Улар истаса чегарадаги муаммони бир кунда ҳал қилади. Акс ҳолда компанияларимиз ва иш ўринларимиз АҚШга қайтади», — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter‘даги саҳифасида.
Изоҳ (0)