Apple компанияси iTunes сервисини ёпишга қарор қилди. Унинг ўрнига мусиқа, фильм ва бошқа контентларни харид қилиш мумкин бўлган алоҳида сервислар ишга туширилади, деб хабар берди «Коммерсантъ».
Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, сервисни ёпиш тўғрисидаги қарор 3 июнь куни, Apple дастурчилари учун ҳар йили ўтказиладиган Worldwide Developers Conference анжумани доирасида эълон қилинади.
iTunes сервиси 2001 йилда ишга тушириган бўлиб, Apple гаджетлари фойдаланувчилари ундан мусиқа, фильм ва бошқа контентларни харид қилишлари мумкин эди. Эндиликда Music, TV ҳамда Podcasts номли алоҳида дастурлар тақдим этилиши тахмин қилинмоқда.
iTunes’дан воз кечиш — strimming сервисларнинг видео ва мусиқаларни тарқатишига жавобдир. Apple анчадан буён ўзининг мусиқий сервиси — Apple Music’га эга ва март ойида корпорация AppleTV+ strimming сервисини тақдим этганди.
Изоҳ (0)