2019 йилнинг августидан бошлаб YouTube тармоғидаги каналларнинг обуначилари сони яхлитлаб кўрсатилади, деб хабар берди «Корреспондент».
YouTube вакилларининг таъкидлашича, бу каби ўзгаришларга мингдан ортиқ обуначига эга контентлар YouTube дастурида ўзини ўқиётган одамлар сонини турлича кўраётгани сабаб бўлмоқда. Айрим ҳолларда обуначилар сони 133 минг ҳолатида кўрсатилаётган бўлса, бошқа сафар — 133 017 шаклида аниқ сони кўрсатилмоқда.
Янгилик жорий этилганидан сўнг, минг нафардан кам обуначига эга каналларда аниқ рақам кўрсатилади. Мингдан ошиши билан қисқартирилган вариантга ўтилади.
Масалан, каналнинг 4227 та обуначиси бўлса, бу 4,2к кўринишида бўлади.
Изоҳ (0)