Доминикан Республикасининг VIVA мобил оператори Швейцариянинг Ericsson телекоммуникация компанияси билан билан ҳамкорликда 29 май куни мобил интернетнинг бешинчи авлоди (5G)ни синовдан ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Намойишкорона уланиш президент Данило Медина иштирокида телекоммуникация кўргазмасида ўтказилди. Тадбир давомида меҳмонлар, шунингдек, 5G технологияси афзалликлари ҳамда унинг телемедецина ва IoT (Internet of Things, Буюмлар интернети)да қўлланилиши билан танишиш имкониятига эга бўлган.
VIVA бош дирекитори Марко Эрреранинг бу қадам 5G технологиясини мамлакатда жорий этиш бўйича етакчиликни беради, бу эса доминиканликларга яқин келажакда маълумотларни энг юқори тезликда юклаб олиши имконини беришини таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, Доминикана Кариб регионида биринчилардан бўлиб бу технологияни жорий этмоқда, бу эса ўз навбатида мамлакат инвестицион имижига ижобий таъсир этади.
Изоҳ (0)