• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 май куни Грузия, Америка Қўшма Штатлари ва Корея Республикасининг элчилари этиб тайинланган Зураб Абдушелишвили, Даниэл Розенблюм ва Кан Чже Квондан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари элчиларни мамлакатдаги дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий табриклаб, уларга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада муваффақиятлар тилади.

    Кейинги йилларда мамлакат хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган фаол ташқи сиёсат олиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

    Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари, Америка, Евроосиё ва Африканинг етакчи мамлакатлари билан муносабатлар мустаҳкамланиб, амалий ҳамкорлик тобора фаоллашаётгани бундан далолат беради.

    Бундан ташқари, «йўл хариталари» асосида нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар билан узоқ муддатли шериклик алоқалари кенгаймоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент ўз нутқида янги элчилар вакиллик қилаётган давлатлар билан кўп қиррали ҳамкорликнинг истиқболларига тўхталиб ўтди.

    Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги, аввало сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатлар ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Кейинги йилларда парламентлараро алоқалар ҳам фаоллашди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Грузия билан товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, транспорт, логистика ва туризм соҳаларида кооперацияни кучайтиришга қаратилган аниқ лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

    Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатларининг дўстлик ва ҳар томонлама ҳамкорлик руҳидаги икки томонлама муносабатларида юксак даражага эришилганини юқори баҳолади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган йил май ойида АҚШга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф мамлакатлар стратегик шериклигида янги босқични бошлаб берди.

    Бугун барча даражалардаги мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани кузатилмоқда. АҚШ савдо вазири Уилбур Росс, конгрессменлар Трент Келли ва Висенте Гонсалес, Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант ва бошқалар бошчилигидаги юқори даражадаги делегацияларнинг мамлакатга ташрифлари самарали бўлди.

    Американинг етакчи компания ва банклари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик кенгаймоқда, маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамланмоқда, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар бўйича конструктив мулоқот амалга оширилмоқда.

    Давлат раҳбари Корея Республикаси билан муносабатларда алоҳида стратегик шерикликка эришилганини катта мамнуният билан қайд этди.

    Жанубий Корея Президенти Мун Чже Иннинг ўтган ойда Ўзбекистонга давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни янада юксак босқичга олиб чиқиб, уларни янги амалий мазмун билан бойитди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Корея Республикаси раҳбариятининг Корея яриморолида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги изчил сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.

    Эришилган келишувларни амалга ошириш, инновация ва инвестициялар, транспорт ва коммуникациялар, инфратузилмани модернизация қилиш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни ўз вақтида тайёрлаш ва сифатли рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Президент янги тайинланган элчилар фаол дипломатик фаолияти билан мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар, шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирди.

    Ўз навбатида, элчилар давлат раҳбарига самимий қабул учун яна бир бор миннатдорлик билдириб, мамлакатлар ва халқ фаровонлиги йўлида самарали давлатлараро муносабатларни изчил ривожлантиришга бор куч-ғайратини сафарбар қилишини қайд этди.

    31.05.2019, 15:49   Изоҳ (0)   32317
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рамазон ҳайити намози ўқиладиган вақт маълум қилинди

    31.05.2019, 15:38

    Самарқандда аёлни зўрлаб, унинг 15 кг пистасини олиб қочиб кетган йигитга суд ҳукми ўқилди

    31.05.2019, 15:28

    Саида Мирзиёева: Мактабларда мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз

    31.05.2019, 15:20

    Самарқандда қарз сабабли амакисини пичоқлаган йигит 18 йилга қамалди

    31.05.2019, 15:16

    Самарқанднинг Нуробод туманида кучли дўл ёғди (видео)

    31.05.2019, 14:58

    Чилонзорда фуқаронинг уйидан қарийб 2600 доллар ўғирлаб кетилди. Ўғри фуқаронинг рафиқаси бўлиб чиқди

    31.05.2019, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55

    Россия Думасининг собиқ депутати Ғарбга 45 млн доллар эвазига махфий маълумотларни берганликда айбланмоқда

    Дунё | 20 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.