«Челси» Европа Лигасининг финалида «Арсенал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди (4:1).
Премьер Лиганинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилишича, «кўклар» ҳужумчиси Педро Англия Премьер лигаси, Жаҳон Чемпионати, Европа Чемпионати, Европа Чемпионлар Лигаси ҳамда Европа Лигасида ғолибликни қўлга киритган тарихдаги биринчи футболчи бўлди.
Бундан ташқари 31 ёшли испаниялик Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси финалларида ҳамда Европа Суперкубогида гол урган тарихдаги илк ўйинчига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)