БМТнинг Тошкентдаги доимий координатори Хелена Фрейзер Суриядан ватанига қайтарилган 156 нафар ўзбекистонлик бўйича баёнот берди.
Хелена Фрейзер оммавий ахборот воситаларидан уруш ўчоқларидан қайтган юртдошлар — аёллар ва болаларнинг суратларини очиқ ҳолда тарқатмасликни сўради.
Шунингдек, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Суриядан қайтган 156 нафар ўзбекистонликнинг ҳуқуқлари халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган ҳолда ҳимоя қилишини билдирди. Шунингдек, ваколатхона бу борада барча маҳаллий давлат органлари билан мулоқотга киришишини маълум қилди.
Изоҳ (0)