Самара суди прокуратура талабига кўра, чой ва қуёш ёрдамида даволашни тарғиб қилувчи маҳаллий «Аллоҳ-Оят» («Элла-Аят») диний гуруҳини экстремистик деб топди. Бу ҳақда маҳаллий идора матбуот хизматига таяниб, TJournal хабар берди.
Маълум бўлишича, ташкилот аъзолари одамларни чойга сут ва туз қўшиб ичилса, шунингдек, қуёш энергиясидан фойдаланилса тиббиёт ходимларининг ёрдамисиз ҳам касалликни енгиш мумкинлигига ишонтириб келган. Бунинг оқибатида оғир касал бўлган бир неча бемор вафот этган. Шу сабабли прокуратура мазкур ташкилотни аҳоли хавфсизлигига таҳдид солишда айблаган.
Шунингдек, назорат идораси «Аллоҳ-Оят» ташкилоти аъзолари ўз йиғилишлари давомида 2013 йилда экстремистик материаллар қаторига киритилган журналларни тарғиб қилган. 2018 йили Самара вилоятида ушбу журналларни тарқатган бир неча киши жаримага тортилган эди.
Изоҳ (0)