Тамбовда қаровсиз қолдирилган тўрт ёшли бола уйдаги автомобилни ҳайдаб чиқди ва кўчада 80 ёшли аёлни уриб кетди, деб хабар берди «ТАСС».
«Тамбов шаҳри Гогол кўчасидаги 17-уйда яшовчи қаровсиз қолдирилган 4 ёшли бола онасига тегишли Citroen С4 автомобилига ўтириб, двигателни ўт олдирган ва ҳайдаб кетган. Ҳаракатланиб кетаётган автомобиль 1938 ёшли аёлни уриб юборган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, нафақахўр аёл касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)