Австрия парламенти канцлер Себастьян Курц ва унинг ҳукуматига ишончсизлик билдирди ҳамда истеъфога жўнатди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳукуматга ишонч масаласи мухолифат томонидан вице-канцлер Хайнс-Кристиан Штрахе «россиялик олигархнинг қариндоши» можароси туфайли истеъфога чиққанидан сўнг кун тартибига қўйилди.
Австрия президенти томонидан вақтинчалик канцлер тайинланади. Парламентга навбатдан ташқари сайловлар 2019 йил сентябрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Себастьян Курц 2017 йил декабрида, 31 ёшида Австрия канцлери лавозимини эгаллаган ва дунёдаги энг ёш ҳукумат раҳбари бўлганди.
Изоҳ (0)