Ўзбекистон 2019 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистондан энг кўп буғдой сотиб олган мамлакат бўлди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
2019 йил январь—март ойларида Қозоғистон 1,7 миллион тонна буғдой ва меслина экспорт қилган. Бу ўтган йилдагига нисбатан 3,1 фоиз кўпдир. Етказиб берилган буғдойнинг умумий қиймати 297,8 миллион долларни ташкил этган.
Энг кўп донни Ўзбекистонга сотиб олган — 96,3 миллион доллар эвазига 622,9 минг тонна. Тожикистон эса 46,4 миллион долларга 252,5 минг тонна, Озарбайжон 37 миллион долларга 195,4 минг тонна, Афғонистон 19,5 миллион долларга 106,1 минг тонна, Туркманистон эса 14,2 миллион долларга 79,1 минг тонна буғдой харид қилган.
Изоҳ (0)