• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Табиий газ Қашқадарёдаги газ идораси мутасаддилари учун отамеросми?

    «Дарё»да Қарши тумангазнинг аҳолига газ тарқатишда қилган адолатсизлиги «Аҳоли Қарши тумангаз филиалини аҳолига газ тарқатишда ғирромлик қилишда айбламоқда» сарлавҳали мақолада тилга олинганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур мақола омма эътиборига ҳавола қилингач, таҳририятга «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг Қашқадарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали раҳбариятидан эътироз хати келиб тушди. Имловий хатолари ғиж-ғиж хатда ёзилишича, мақоладан сўнг ҳолат Қашқадарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилган. Ўрганиш хулосаларига кўра, мақолада тилга олинган фактлар ёлғон.

    Эмишки, «Хониён» МФЙ раиси маҳалла аҳлининг табиий газга эҳтиёжи йўқлигини ёзиб, аҳоли суюлтирилган газ билан таъминланганлигини билдирган. Шунингдек, маҳалла аҳлининг Қарши тумангаз ходимларига нисбатан эътирози йўқлигини ҳам айтиб ўтган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур эътироз хатини олгач, «Дарё» мухбири маҳалла аҳолиси — мурожаатчилар билан яна бир бор суҳбатлашди. Мурожаатчилардан бири Адҳам Саидовнинг айтишича, у мақолада асосий муаммоларни тилга олган шахс бўлса-да, мурожаатчи билан на тумангаз ва на «облгаз» ходимлари учрашган.

    — Асосий мурожаатчи мен бўлсам-да, мақола чоп этилгач тумангаздан ҳам, «облгаз»дан ҳам ҳеч ким келиб аҳволни ўрганмади, — дейди Адҳам Саидов. — Эшитишимча, тумангаз раҳбари ва ходимлари «Жумабозор» маҳалласига келиб, аҳолига «газ учун пул йиғилмаган», деб ёзиб беринглар деб сўрабди.

    Адҳам Саидовнинг қўшимча қилишича, ҳолатни ўрганишга келганлар аҳолидан «газ учун пул йиғилмаган, тумангаз ходимларига нисбатан эътирозимиз йўқ», деб ёзиб беришларини сўраган, ёзишмаса газни ўчириб қўйишларини айтиб қўрқитган.

    — Эшитишим бўйича аҳолидан тайёр ёзилган қоғозга қўл қўйишларини сўрашибди, — дейди Адҳам Саидов. — Агар қўл қўйишмаса «газни узиб кетамиз» деб қўрқитишибди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган, аммо исми сир қолишини сўраган жумабозорлик суҳбатдошнинг сўзига кўра, мақоладан сўнг собиқ кўчабоши Рўзимурод Ўринбоев аёли ва келини билан кўчама-кўча юриб қўшниларига тайёр ёзилган қоғозга қўл қўйдирган. Агар қўл қўйишмаса, маҳалланинг гази ўчирилиши мумкинлигини айтган.

    Маҳалладошларга Рўзимурод Ўринбоевнинг келини билдириш хати ёздиргани ҳақидаги воқеани ушбу маҳаллада яшовчи Марат Рашидов ҳам тасдиқлади.

    — Рўзимурод аканинг келини ҳаммага ёздириб чиқаётган экан, Марат ака мана буни ёзиб берар экансиз деди, — дейди Марат Рашидов. — Шунда онам йўқ эди. Онамнинг номларидан билдириш хати ёзиб, қўл қўйиб бердим.

    Шу ўринда «облгаз» маъсулларига савол туғилади: «Ҳурматли «облгаз» мутасаддилари, табиий газ отангиздан қолган меросмидики, хоҳлаган пайтингиз улаб берасизу, хоҳлаганингизда узиб қўясиз? Нега энди мана шу халқ берган мансаб ваколатидан фойдаланиб, халқнинг ўзини «газни узиб қўяман» деб қўрқитасиз?

    Энди мақолага қайтсак. Унда эслатилишича, «Хониён» маҳалла аҳлининг гази 2016 йил 9 март куни тумангаз ходимлари томонидан узиб кетилган. Аммо туман ҳокимининг 2016 йил 24 октябрдаги 115 ф-сонли фармойишида маҳалла гази фармойиш чиққандан сўнг, бир ой ўтиб узилиши лозимлиги кўрсатилганлиги айтилади. Шунда ҳам 173 та хонадон. Ва бунга тумангаз раҳбари Зафар Гуловдан изоҳ сўралади. Гулов эса ўша пайтда раҳбар бўлмагани боис, бунга «ақли етмаганини» айтади.

    Хўш, «облгаз» маъсуллари, масалани ўргангач ходимларингизнинг хатти-ҳаракатига Сиз жавоб топдингизми?

    Англашимизча, тополмагансиз. Топганингизда жавоб хатида бунга тўхталардингиз. Шу ерда ҳам шошгансиз. Худдики, ходимларингиз каби. Улар ҳам туман ҳокими фармойиши чиқмасдан бурун, газни узиб кетишганидек.

    «Облгаз»нинг эътироз хатида «2018 йил 5 октябрда филиал томонидан 40-03-14/5431- сонли ёзма мурожаат орқали Қарши туман ҳокими Ғ.Бегалиевга мурожаат қилиниб, «Хониён» МФЙ «Чаман» кўчасида жойлашган 76 та аҳоли хонадонини табиий газ тармоғига қайта улаш тўғрисида фармойиш сўралганини, сўнгра хат давомида «Ушбу хат филиал муовини томонидан имзоланган бўлиб, «Хониён» МФЙ ҳудуди атрофлича ўрганилмаганлиги учун оқибатсиз қолдириш ҳақида хат берганмиз, дейишибди. Буни қарангки, Қашқадарё вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали раҳбарияти муаммони атрофлича ўрганиб чиқмаслик «облгаз»га хос одат эканини жавоб хатида ҳам тасдиқлабди.

    Ҳурматли мутасаддилар, 76 та хонадон, ҳар бир хонадонда ўртача ҳисобда 5 нафар киши деб ҳисобласак 380 нафар киши тақдирини бамайлихотир, атрофлича ўрганмаслик ўз ишига масъулиятсизлик эмасми? Ўринбосар шундай масъулиятсиз бўлса, ходимдан ўпкаламаса ҳам бўладими шунда?

    Мақолада тилга олинган яна бир ҳолатга жимгина кўз юмибсиз. «Жумабозор» МФЙ да 520 та хонадонга табиий газ бериляпти, Зафар Гуловнинг ҳисоби бўйича эса 345 та хонадон газ билан таъминланган. 175 та хонадоннинг газ истеъмоли тумангаз ва Сизга маълум бўлмаслигини қандай тушуниш мумкин?

    Эътирозингизда «Жумабозор» маҳалласидаги хонадонлардан 400 минг сўмдан пул йиғилганини ҳам инкор этибсиз.Тағинам пул йиғилганлар рўйхатини кўрсатсак-да, бундан кўз юмибсиз. Собиқ кўчабоши Рўзимурод Ўринбоевдан билдириш хати олиб, нафақат бизни, ўзингизни ҳам алдабсиз. Боиси, биз сиздан аввалроқ «отни қамчилаб қўйгандик». Рўзимурод Ўринбоевнинг пул йиғганини тан олганини диктофонга ҳам ёзиб олгандик (таҳририятда мазкур ёзув мавжуд). Хўш, эндиям бу фактни инкор этасизми?

    Муносабатимиз сўнгида прокуратурадан мақолада тилга олинган ҳолатларга эътибор қаратишларини сўраган бўлардик. Боиси, бу ерда нафақат ғирромлик, балки халқ берган ваколатидан фойдаланиб, мансаб суиистеъмоллигига йўл қўйиш ҳолатлари ҳам бор.

    27.05.2019, 23:04   Изоҳ (0)   25318
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чустдаги «шифобахш» сувни пуллаётганлар, Жириновскийнинг башоратлари, ўзбек телеканалларидаги ютуқли ўйинлар ва куннинг бошқа хабарлари

    27.05.2019, 21:41

    Ўзбекистонда питомниклар ва плантацияларни барпо этиш тартиби белгиланди

    27.05.2019, 20:27

    Президент Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи Германия ОАВларида кенг ёритилмоқда

    27.05.2019, 20:14

    Қашқадарёда 2019 йилнинг дастлабки 4 ойида 210 та ёнғин юз берди. Оқибатда 1 фуқаро вафот этди

    27.05.2019, 19:35

    Президент тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ишга тушириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

    27.05.2019, 19:22

    Наманганда «Темир йўлларда хавфсиз кун» тадбирлари ўтказилмоқда

    27.05.2019, 19:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.