• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати: Ўзбекистон учун бугунги кунда қўшфуқаролик долзарб масала эмас

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан «Икки фуқаролик мақоми ёхуд дунё тажрибасига асосланган яна бир таклиф» мақола эълон қилинди. Ундаги фикрларга асосан анча йиллар хорижда меҳнат қилиб, пенсия олувчи ватандошларнинг пенсия маблағлари ҳисобидан эҳтимолий киритиши мумкин бўлган инвестициялар ҳақида сўз юритилган. Мазкур таклиф ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати экспертларининг фикрича, ушбу масала юзасидан таклиф беришдан аввал масалани ҳар томонлама муҳокама қилиш, қўшфуқаролик жорий этилган давлатларнинг салбий ва ижобий тажрибаси, бу аслида ким учун фойда ва ким учун ноқулайлик, қандай оқибатлар юзага келиши мумкинлигини таҳлил қилиш лозим.

    Тушунчанинг мазмуни. Аввало, «қўшфуқаролик» ва «иккинчи фуқаролик» тушунчаларига ойдинлик киритиш лозим. Қўшфуқаролик — бу икки давлат ўртасида фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида иккинчи давлат фуқароси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги расмий келишувга эга бўлганда амалга оширилади. Мисол учун, Россия ва Тожикистон, Испания ва Аргентина, Аргентина ва Италия каби давлатлар ўртасида ана шундай келишувлар имзоланган. Ушбу давлатларни географик, тарихий ёки тил омили каби жиҳатлар бирлаштириб туради.

    Германия, Япония, Жанубий Корея, Норвегия, Қозоғистон, Белорус, Эстония, Польша ва бошқа кўплаб давлатларда (рухсат берилмайди), шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам қўшфуқаролик тан олинмайди.

    Иккинчи фуқаролик тизими эса — икки давлат ўртасида бундай келишув бўлмаганда ёки янада аниқроқ айтганда — фуқаронинг иккинчи давлат томонидан берилган фуқаролигини тан олмаган ҳолда, шу билан бирга бошқа давлат фуқаролигини олишга қаршилик кўрсатмайдиган ҳолат ҳисобланади.

    Бундай тартибни АҚШ, Франция, Швеция, Австралия каби давлатларда учратиш мумкин. Жумладан, АҚШда шахс икки фуқаролик бўйича текширилмайди. Лекин, агарда АҚШ фуқароси иккинчи ёки қўшфуқароликни истаса, унда АҚШ фуқаролигидан воз кечиши ва ўша давлатга бутунлай кўчиб ўтишга мажбур бўлади.

    Маълумот учун, бугунги кунда дунёда ўз фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда қўшфуқаролик ёки иккинчи фуқароликка рухсат берган давлатлар сони 83 тани ташкил этади.

    Мажбуриятлар. Қўшфуқаролик тизимида фуқаро икки давлатдан бирида ўз мажбуриятларидан озод қилинади. Жумладан, фуқаро айни пайтда истиқомат қилаётган давлатда ҳарбий хизматни ўташи (агар шахс бир давлатда ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, қайта чақирилмайди), белгиланган барча солиқларни тўлаши ва ҳоқазо.

    Шунингдек, фуқаронинг таълим олиш, ижтимоий таъминот, тиббий ёрдам каби ҳуқуқлари айни пайтда истиқомат қилаётган давлатга нисбатан амалга оширилади. Агар фуқаро иккинчи давлатга кўчиб ўтса, барча қулайлик ва имтиёзлар сақланиб қолади.

    Иккинчи фуқаролик тизимида эса фуқаро бир вақтнинг ўзида ҳар иккала давлатда ўз фуқаролик мажбуриятларини бажариши лозим бўлади.

    Шу ўринда, ўринли савол туғилади. Қўшфуқаролик тизимини юртимизда жорий этиш бугунги кунда қанчалик долзарб ва Ўзбекистон учун нима беради?

    Қўшфуқароликка эга шахснинг ўзи, оиласи, бизнеси тўлақонли ҳимояда бўлади. Ўзи учун энг қулай шароитни (яшаш, таълим олиш, ижтимоий таъминот ва тиббий хизмат, ойлик маош) танлаш имконини беради. Шунингдек, шахснинг икки давлат ўртасида эркин ҳаракатланиши, фаолият юритишида ортиқча оворагарчиликлар кузатилмайди.

    Шу билан бирга, қўшфуқаролик тизимини унча хушламайдиган Германия, Ҳиндистон каби давлатларга киришдаги қийинчиликлар ёки қўшфуқароликка эга шахсларни иккинчи давлатдан дипломатик ҳимоя исташи оқибатида икки давлат муносабатларида тарангликни юзага келтириши ёки икки давлат ўртасида зиддиятли ҳолатлар содир бўлганда баъзи ноқулайликлар кузатилиши мумкин.

    Айтиш мумкинки, аксарият давлатлар мана шундай – кўпроқ фуқаронинг шахсий фойдаси кўзланган қўшфуқаролик тизими ривожланишини юқоридаги сабаблар учун ҳам истамайди. Бундан ташқари, яна бир муҳим жиҳат, давлат хизматчилари, прокуратура, куч тузилмалари, ҳарбийлар учун қўшфуқаролик қатъий тақиқланган.

    Кўриб турганимиздек, мамлакатда қўшфуқароликнинг жорий этилиши шахснинг ўзига қўпроқ қулайлик яратиш ва қайсидир маънода турли кутилмаган нохушликлардан суғурталаниш баробарида давлатлар ўртасида «йўқ жойдан» таранглик ва муносабатларнинг ёмонлашишига ҳам олиб келади.

    Ҳолбуки, бугунги кунда Ўзбекистонда хорижда истиқомат қилаётган юртдошлар қўллаб-қувватланаётган, уларнинг Ватанга осон қайтиш ёки келиб-кетишлари учун барча имкониятлар яратилмоқда.

    Президентнинг 2018 йил 25 октябрдаги қарори билан хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати концепцияси қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

    Белгиланган вазифаларнинг ижроси сифатида ҳукумат қарори билан «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Унинг қатор бандларида ватандошлар учун тартибларни соддалаштириш йўли билан қулайликлар яратиш назарда тутилди.

    Жумладан, VTD (Ватандош) турдаги кириш визаси жорий этилди. Эндиликда, Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи ва унинг фуқаролари бўлган қариндошлари томонидан берилган таклифнома асосида келадиган, амал қилиши мобайнида Ўзбекистон ҳудудига чекланмаган марта ташриф буюрадиган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари учун 2 йил муддатга виза берилади.

    Хулоса ўрнида яна бир маълумот, халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, давлатлар кўпфуқаролик тизимини тақиқлаш сиёсатини олиб боришлари ёки аксинча, бунга рухсат беришлари мумкин. Бу, аввало, давлатларнинг географик жойлашуви, тарихий-маданий умумийлиги, аҳоли демографияси билан асосланган бўлиши лозим. Шунингдек, таклиф этилаётган фикрга кўра, ватандошларнинг пенсиялари ҳисобидан Ўзбекистонга эҳтимолий киритиладиган маблағлари аслида қанчалик инвестиция талабига жавоб бера олиши ҳам катта савол остида қолмоқда.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда ватандошлар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш, уларни Ватанга қайтиш тартибларини соддалаштириш, жумладан, соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини бериш, юқори малакали кадрларни Ўзбекистонда зарур бўлган мутахассисликлар бўйича ишга олиш, уларнинг ижтимоий ва маиший масалаларини ҳал қилишларида ёрдам бериш каби қўплаб қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.

    Шу муносабат билан, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати яратилган барча имкониятларни тўғри баҳолаш, улардан унумли фойдаланиш, шунингдек бундай қарорлар қабул қилишда масалани ҳар томонлама, сиёсий, ижтимоий жиҳатларини чуқур таҳлил қилиб, шахсий манфаатлардан холи бўлишини инобатга олиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

    Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт босқичида қўшфуқаролик долзарб масала эмас. Шу сабабли Ўзбекистонда хорижда меҳнат қилаётган ватандошлар билан ишлаш, уларнинг мамлакат билан алоқасини сақлаб қолиш ҳамда мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни изчил давом эттириш мақсадга мувофиқдир.

    27.05.2019, 23:29   Изоҳ (0)   10298
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда Damas светофордан қизил чироқда ўтиб, 8 ёшли қизчани уриб юборди (видео)

    27.05.2019, 23:13

    Табиий газ Қашқадарёдаги газ идораси мутасаддилари учун отамеросми?

    27.05.2019, 23:04

    Чустдаги «шифобахш» сувни пуллаётганлар, Жириновскийнинг башоратлари, ўзбек телеканалларидаги ютуқли ўйинлар ва куннинг бошқа хабарлари

    27.05.2019, 21:41

    Ўзбекистонда питомниклар ва плантацияларни барпо этиш тартиби белгиланди

    27.05.2019, 20:27

    Президент Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи Германия ОАВларида кенг ёритилмоқда

    27.05.2019, 20:14

    Қашқадарёда 2019 йилнинг дастлабки 4 ойида 210 та ёнғин юз берди. Оқибатда 1 фуқаро вафот этди

    27.05.2019, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар Апофис астероидининг рекорд даражада яқин учиб ўтишига тайёргарлик кўрмоқда

    Дунё | 9 июн, 18:25

    Шавкат Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президентини қабул қилди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 9 июн, 18:02

    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

    Реклама | 9 июн, 18:00

    Мутахассис эрийдиган қаҳванинг зарари ва ундан кимлар воз кечиши кераклиги тўғрисида огоҳлантирди

    Лайфстайл | 9 июн, 17:58

    Турк актёри Бурак Ўзчивит рафиқаси Фаҳрие Эвженни туғилган куни билан табриклаб танқидга учради

    Лайфстайл | 9 июн, 17:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.