«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори лавозимида ишлаб келган Роман Жумабоев Қораўзак тумани ҳокими этиб тайинланди, деб хабар берди ЎзА.
Ушбу масала Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари қирқ саккизинчи сессиясида кўриб чиқилиб, тасдиқланди.
Бу бўйича депутатлар ва туман фаоллари сўзга чиқиб, унинг номзодини қўллаб-қувватлади.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов иштирок этди ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича нутқ сўзлади.
Изоҳ (0)