Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Ҳиндистоннинг мева ва сабзавотларини импорт қилувчи Casa Bianca компаниясининг вакиллари билан Наманган вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар берди.
Ташриф якунида Ҳиндистон тадбиркорлари делегацияси Ҳиндистонга мева ва сабзавотлар, айниқса ўрик экспорти учун Наманган вилоятидаги фермер ва деҳқон хўжаликлари билан шартнома тузди.
Ушбу шартномани амалга ошириш доирасида Ҳиндистон бозорига ўзбек ўригининг биринчи партияси топширилди.
Fruit of Mother Nature – Made in Uzbekistan («Она табиатнинг меваси — Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган») деб номланган махсус пакетларда тайёрланган ўзбек мевалари Ҳиндистоннинг энг йирик савдо тармоғи Big Bazaar орқали тарқатилади.
Big Bazaar — бу Ҳиндистон чакана савдо соҳасида муҳим ўрин эгаллаган гипермаркетлар ва озиқ-овқат дўконлари тармоғи ҳисобланади.
Изоҳ (0)