Канн халқаро кинофестивали доирасидаги ENTRE 2 Marches қисқа метражли фильмлар фестивалида ўзбекистонлик кинорежиссёр Шокир Ҳолиқовнинг «Чой» фильми Гран прига сазовор бўлди. Бу ҳақда муаллифнинг ўзи Facebook‘даги саҳифасида маълум қилган.
«Ураа! Энди Канндан ҳам мукофотимиз бор!» дея қувончини баҳам кўрган режиссёр.
Режиссёр ушбу фильми билан Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Македония, Бразилия, Россия ва АҚШда бўлиб ўтган халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалларида ҳам Гран-при ва бошқа номинацияларни қўлга киритган.
Шунингдек, унинг «Бизни тушунишмайди» ва «Дилемма» фильмлари ҳам халқаро фестивалларда муносиб ўринларни қайд этган.
Изоҳ (0)