• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолияти такомиллаштирилади

    Normaтив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди, деб хабар берди ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифлари қабул қилиниши мумкин:

    • Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кинология бўлинмаларининг белгиланган штатлари доирасида Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигини;

    • Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг хизмат итлари питомниклари ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари кинология бўлинмаларининг белгиланган штатлари доирасида туманлараро кинология бўлинмаларини ташкил этиш.

    Белгиланишича:

    • наслчилик питомниги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига бевосита бўйсунади ва ўз ваколати доирасида республика ички ишлар органлари эҳтиёжлари учун яроқли бўлган зотдор хизмат итларини сотиб олиш, кўпайтириш, етиштириш ва ёш итларини бошланғич кўникмаларни шакллантирувчи ихтисослаштирилган бўлинма ҳисобланади;

    • кинология хизматлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларига бевосита бўйсунади ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда кўмаклашади.

    Қуйидагилар:

    а) наслчилик питомнигининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

    • наслдор итларни танлаш, баҳолаш, жуфтликларни тўғри саралаш ҳамда ўз вақтида урчитиш ишларини олиб бориш;

    • ички ишлар органлари учун хизмат сифатлари юқори бўлган ҳамда зот стандарт талабларига жавоб берадиган кучук болаларини етиштириш, уларни ўстириш ва кинолог ходимларга бириктирилишига қадар парваришлаш;

    • зотдор итларни кўпайтириш ва саралаш, шунингдек уларнинг иш сифатини яхшилашда маҳаллий иқлимга мослашишлари ва турли хилдаги касалликларга бардошлигини оширишда илмий ва амалий фаолиятини амалга ошириш;

    • хизмат итларининг сифатини, зотини ва маҳаллий иқлим шароитига мослашишини яхшилаш мақсадида насл олиш ишларининг замонавий усулларини татбиқ этиш;

    • манфаатдор вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, шунингдек жамоатчилик ташкилотлари билан зотдор итлар сонини ошириш масалаларида ҳамкорлик қилиш;б) кинология хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

    • оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни фош этишда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланиш;

    • жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этиш;

    • кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда қатнашиш.

    Белгилаб қўйилишича:

    • Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларининг Кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси билан келишилган ҳолда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

    • кинология бўлинмалари ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

    • кинология бўлинмаларида хизмат ўташ учун кўрилаётган номзодлар ушбу хизматларда бир ойлик синов муддатидан ўтказилади ва мазкур хизмат бошлиқларининг хулосалари асосида лавозимга тайинланади;

    • кинология бўлинмаларида мавжуд бўлган бўш лавозимларга тайинланаётган ва янгидан ишга қабул қилинаётган ходимлар ўз лавозимларида камида беш йил хизмат ўташлари таъминланади;

    • содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги ҳамда шахсга қарши жиноятларнинг воқеа жойини дастлабки кўздан кечириш кинолог ходим томонидан хизмат ити ёрдамида мажбурий тартибда амалга оширилади;

    • ўрнатилган тартибда хизматга яроқсиз деб топилган хизмат итлари кинолог ходимларнинг истагига кўра уларга беғараз тарзда берилади;

    • ҳар бир оғир ва ўта оғир турдаги, шунингдек шахсга қарши жиноятларни бевосита хизмат итлари ёрдамида фош этган кинология хизматлари ходимлари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваригача миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади;

    • кинология хизматлари ходимларига хизматдан ташқари пайтларда хизмат итларини яшаш манзилларида сақлашга рухсат берилади;

    • кинология хизматлари ходимлари учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида сиртқи таълим олишга қабул қилинадиган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) умумий сонининг бир фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади.

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда, инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратиш ва соҳани такомиллаштиришда муносиб ҳисса қўшган, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган кинология хизмати ходимларини тақдирлаш мақсадида қуйидаги идоравий кўкрак нишонлари таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқулланиши мумкин:

    I. «3-тоифали кинолог ходим»;II. «2-тоифали кинолог ходим»;III. «1-тоифали кинолог ходим».

    27.05.2019, 13:46   Изоҳ (0)   17561
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитойнинг етакчи туристик компанияси Германиядан автобусда йўлга чиқди. Карвон Ўзбекистон орқали Хитойга боради

    27.05.2019, 13:22

    Пахтачи туманига янги ҳоким тайинланди

    27.05.2019, 13:04

    Пахтачи тумани ҳокими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

    27.05.2019, 12:45

    «Maxсустранс» фаолияти давомида илк бор қарийб 300 млн сўмлик соф фойдага эга бўлди

    27.05.2019, 12:34

    Фарғонада қарздорлиги бўлмаган фуқарони алдаб, пул ундирмоқчи бўлган МИБ ходими қўлга олинди

    27.05.2019, 12:25

    7 ёшли Жўрабекнинг ҳаётини асраб қолайлик!

    27.05.2019, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.