25 май, шанба куни футбол бўйича Португалия Кубоги финалида Лиссабоннинг «Спортинг» клуби «Насионал» стадионида «Порту» жамоаси билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида ҳужумчи Тикинё аниқ зарбаси билан жамоасини ҳисобда олдинга чиқиб олди (0:1). Орадан 5 дақиқа ўтиб эса «аждарлар» ярим ҳимоячиси Перейра Данилу ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисоб тенглашди (1:1). Ўйиннинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади ва жамоалар қўшимча бўлимларда ҳам ўйнашга мажбур бўлди.
101-дақиқада лиссабонликлар ҳужумчиси Бас Дост «Порту» дарвозасига гол урди (2:1). Беллашувнинг сўнгги дақиқаларида эса «Порту» клуби ҳимоячи Аугусто Фелипенинг голи билан жавоб қайтарди (2:2). Қўшимча бўлимлар ҳам дуранг билан якунлади.
Пенальтилар сериясида эса «Спортинг» клуби «Порту»ни 5:4 ҳисобида мағлуб этди ва Португалия Кубогига эга чиқди.
Маълумот учун, бу Лиссабон клубининг кубок тарихидаги 21 ва 2015 йилдан буён дастлабки соврини бўлди. «Порту» ҳисобида эса 20 та шундай соврин мавжуд.
Португалия Кубоги
Финал баҳси
25 май, шанба
«Спортинг»—«Порту» 2:2 (пенальтилар серияси — 5:4)
Голлар: 0:1 — 40 Тикинё, 1:1 — 45, автогол, Данилу, 2:1 — 101 Дост, 2:2 — 120+1 ФелипеЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)