«Реал Мадрид» «Лион»нинг чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Goal хабар берди.
Мадридликлар 23 ёшли футболчи билан трансфер масаласи бўйича музокаралар олиб бормоқда. Футболчининг ўзи ҳам бу ўтишга қарши эмас.
Мендининг «Лион» билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар амал қилади.
Агарда томонлар ўзаро келишувга эришмаса, «Реал» «Бетис» чап қанот ҳимоячиси Хуниор Фирпони сотиб олишга ҳаракат қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)