• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Заҳар ичсанг ҳам, аввал текшир. Сифатли анаболик воситаларни қаердан сотиб олиш керак?

    Ёш муаллиф, ЎзДЖТУ талабаси Дилбар Исматуллаева «Дарё» учун ўтказилган суриштирувда «Тестостерон» дори воситасининг Ўзбекистонда сотилиши борасида учрайдиган муаммоларни ўрганди.

    Ҳозирги замонда нима кўп, машғулот зали кўп. Йигитларнинг кўча-кўйда бекорчи бўлиб юрганидан кўра спорт билан шуғуллангани, чиниққани яхши, албатта. Лекин ҳаракат қилмай туриб мушак чиқараман, осонгина вазн тўплайман дейдиганлар ҳам, аҳён-аҳёнда бўлса-да, учраб турар экан. Мен эса буни билмас эдим, қуйидаги суҳбат бўлиб ўтмагунча.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Дастлабки туртки

    - Нимага бунақа озиб кетдинг?

    - Залга бормай қўйдим, вазн берадиган дориларни ҳам қабул қилмаяпман.

    - Қанақа дори?

    - «Тестостерон» — спорт залларида шуғулланадиган йигитлар (баъзида қизлар ҳам) вазн олиш учун қабул қиладиган нарса.

    - Салбий таъсири бор ёки йўқлигини дўхтирдан сўрамаганмидинг? Дорихонада уни дўхтир кўрсатмасисиз ҳам беравердими?

    - Дорихонадан олмаганман-да. Эй, ҳозир унақа нарсалар сотадиганлар кўпайиб кетганку.

    - Қонунийми ўзи?

    - Билмадим...

    Кейинги қадам

    Тестостерон ва бошқа анаболик воситалар, уларнинг таъсири ҳақида илгарироқ «Дарё» колумнисти Сарвар Ғаниевнинг мақоласи эълон   қилинган  экан. Бундан ташқари, Doctor D клиникаси асосчиси шифокор Дилмурод Эргашев ҳам ўзининг YouTube’даги влогида шу мавзу доирасида бир нечта видео жойлаштирган бўлиб, унда ҳам ушбу воситалар, улардан тўғри фойдаланиш тартиби ҳамда нотўғри фойдаланиш асоратларига атрофлича тўхталиб ўтилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ходими Фурқат Санаев билан боғланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши мумкин бўлган, рўйхатга олинган фармацевтик воситалар рўйхатини сўрадим. Бир неча ахборот манбаларига қўнғироқ қилиб билган маълумотларимдан аниқ бўлишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтининг очиқ маълумотлар порталидаги Ўзбекистон ҳудудидан рўйхатдан ўтган дори воситалари ҳақида маълумотлар мавжуд ва базадаги маълумотлар ҳар ўн кунда янгиланади. Унда «Тестостерон» фармацевтик воситасининг Украинанинг «Фармак» фирмаси томонидан ишлаб чиқилган «Тестостерона Пропионат» номли турига ва Эронда ишлаб чиқилган «Тестостерон Энантат 250» номли турига дуч келасиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Икки тоифа дорилар бор. OTS (over the country) ва рецепт билан сотилувчи. «Тестостерон»ни рецептсиз сотиш тақиқланган», — деб жавоб берди  шифокор Шерзод Турдиев у билан шу масала юзасидан боғланганимизда.

    Telegram тармоғининг қидирув учун мўлжалланган қисмига «Спортивное питание» деб ёзсангиз, мессенжер сизга ўнлаб савдо каналлари рўйхатини тақдим этади.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Аслида тиббий амалиёт натижасида заифлашган беморларни даволаш учун қўлланиладиган ушбу воситани спортчи акаларимиз вазн йиғиш, мушак чиқариш мақсадида қабул қиларкан. «Сизларда ‘Тестостерон’ борми?», дея берган саволимга савдо каналлари сотувчиларининг тўққиз нафаридан «Ҳа», бир нафаридан «Яқинда тугаган эди» жавобини олдим.

    «Сўраганнинг айби йўқ, бу дорилар қаерда ишлаб чиқарилган?», мазмунидаги саволга «Ҳиндистонники», «Хитойники», «Америка», «Аниқ тозаси» каби турли жавоблар беришди. Ўшанда менда туғилган савол ҳозир сизнинг ҳам миянгизга келгани аниқ: Украина ва Эронники-чи?

    «Савдо дўконингиз қаерда жойлашган?» деган саволга олган жавобим ҳаммасидан ажойиб — «Бизда дўкон йўқ, биз фақат online савдо қиламиз». Лицензия ҳақидаги саволларим эса жавоб ўрнига турли «олиб қочишлар»га йўлиқди.

    «Қандай олиб кирасизлар?»

    «Савдогар»ларнинг кўпчилиги ўз ишига пухта экан, сир бой бермади. Урина-урина, ахийри биттасининг «тилини топдим». «Ҳужжатга бошқа нарсанинг номини расмийлаштириб олиб кирамиз, булар ошкора бўлмайди, тирикчилик», деди у. Гап орасида четга чиқиб кетаётганини, товарлари чегарадан ўтмай қолганини ҳам қистириб ўтди. Ҳа, яна айтдики, Хитойдан «танкалар» товар олиб келяпти экан.

    «Ёшингиз нечада?», деб сўрадим. «Йигирма иккида». «Бале, ёш бўлсангиз ҳам юрагингиз катта экан», дедим. «Тирикчилик-да», деган жавоб олдим. Орада раҳмат ҳам айтиб қўйди. Кўнгли кўтарилди, шекилли.

    Божхонада нима гап?

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Суратда «Тестостерон»нинг тўрт тури 25–31 доллар атрофида нархланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўйхатида мавжуд Украина дорисининг нархи пойтахтимиздаги дорихоналарда, «Arzonapteka.uz» хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, 30 минг сўмдан, Эрон дориси эса 100 минг сўмдан юқори нархланмайди. Юқоридаги суратда кўрсатилган («Тестостерон»дан бошқа дориларнинг ҳам айримлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўйхатида йўқ) нархларга эътибор қаратинг. «Тестостерон» қўлда 50 долларгача нархда сотилмоқда.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Бу суратда Хитойнинг ZPHC Pharm корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, унинг нархи ва мурожаат қилиниши мумкин бўлган телефон рақами акс этган. «Олиб кириш қийин эмасми?», десам, «Осон эмас» дейишди. Лекин, менимча, қийин ҳам эмас. Акс ҳолда бу воситалар бутун Ўзбекистон бўйлаб эркин айланиб юрар эдими? Ким тарқатяпти? Ким текширяпти?

    Ким текшириши керак?

    «Тестостерон»нинг бошқача вариантлари спорт қўшимчалари рўйхатида бўлиши мумкин деган ўйда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходимлари билан боғландим ва уларнинг йўлланмасига кўра маълумот олиш мақсадида ДСЭСнинг расмий сайтига кирдим. СЭС рўйхатидан ўтган воситалар рўйхати билан танишдим. Бахтга қарши, у йўқ.

    - Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ДСЭС рўйхатида қайд этилмаган дори воситаларини сотиш ноқонуний ҳисобланадими?

    - Ҳа.

    ДСЭС ходими билан бўлган суҳбат шу йўсинда якунланди.

    Хулоса

    «Шаҳар бедарвоза эмас» деган гап бор. Қани дарвоза? Ёки мен ниманингдир тагига ета олмадим, ёки бу ерда чиндан ҳам нимадир бор. Бу борада расмийлар фикрини кутиб қоламиз.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    23.05.2019, 09:16   Изоҳ (0)   68105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 40 мингта китоб ортилган карвон туманларга йўл олди

    23.05.2019, 09:10

    Самарқандда барпо этиладиган меҳмонхона «Ҳалол» стандарти бўйича Ўзбекистондаги илк меҳмонхона бўлади

    23.05.2019, 08:50

    Давлат статистика қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

    23.05.2019, 08:37

    Қозоғистон банкига Ўзбекистонда фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди

    23.05.2019, 08:25

    Навоийлик аёл 6 яшар боласини 15 млн сўмга сотаётганда ушланди

    23.05.2019, 08:10

    Алишер Қодиров «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси этиб сайланди

    23.05.2019, 07:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Нетаньяху ҳокимиятда абадий қолиш учун Эронга қарши уришмоқда” — Билл Клинтон

    Дунё | 20 июн, 15:55

    Нетаньяху: “Эрон режимининг қулаши мақсад эмас, балки натижа бўлиши мумкин”

    Дунё | 20 июн, 15:45

    Ҳисорак сув омборидан Қаршигача ичимлик суви тармоғи тортилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 15:31

    Жонни Депп Жек Читтак қиёфасида болалар шифохонасига ташриф буюрди

    Лайфстайл | 20 июн, 15:15

    Лионель Месси Роналду ҳақида: “Биз дўст эмасмиз, аммо доим бир-биримизни ҳурмат қиламиз”

    Спорт | 20 июн, 15:10

    Буюк Британия ва Хитойда 10 нафар аёлни зўрлаган хитойлик талабага умрбод қамоқ жазоси тайинланди

    Дунё | 20 июн, 15:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.