Аввал хабар берилганидек, Индонезиянинг Sahid Group компанияси Имом ал-Бухорий мажмуаси ҳудудида «SAG» компанияси билан ҳамкорликда меҳмонхона қурилишини бошлади.
Туризмни ривожлантириш қўмитасига кўра, ушбу меҳмонхона жаҳон «Ҳалол» стандарти бўйича Ўзбекистондаги илк меҳмонхона бўлади.
Биринчи босқичда 100 та хона барпо этилади. Кейинги 5 йил давомида хоналар сони 300 тага етказилади.
Sahid Group компанияси президенти Харияди Сукамдани ва компания бошқарувчи директори Виви Харлембанг меҳмонхонага тамал тоши қўйиш маросимидан сўнг Имом ал-Бухорий номидаги илмий тадқиқот маркази билан танишиб, буюк муҳаддис қабрини зиёрат қилди.
Изоҳ (0)