Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари тирик зулукларни яширинча олиб ўтиш ҳолатига чек қўйди. Бу ҳақда «Дарё» га Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Йўловчи поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган С.Книнг ёнидан умумий қиймати қарийб 42 миллион сўмни ташкил этувчи 10 дона татуировкани ўчириш воситаси ҳамда 7350 дона тирик зулук топилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)