• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пўлат Бобожонов: «Куним ўтса бўлди» дейдиган ходим ИИВ тизимида ишлай олмайди

    «Ҳуррият» мустақил газетасининг 22 май 11-сонида Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов билан нашр бош муҳаррирининг суҳбати чоп этилди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Суҳбатда асосан бугуннинг долзарб масалаларига эътибор қаратилган. Ҳозиргидек дунё таҳликалар ичра қалқиб турган, сиёсий низолар, ахборот хуружлари, халқаро терроризм ва экстремизм хуружлари авж олган бир даврда ички ишлар органларининг масъулияти янада ошади. Мақолада тизим ходимларининг бугунги мураккаб даврдаги масъулиятидан тортиб, соҳада давом этаётган ислоҳотлар ва унинг самаралари ҳақида сўз боради.

    «Энди эскичасига ишлаб бўлмайди, – дейди вазир кадрлар алмашинуви ҳақидаги саволга жавобан. – Кабинетда ўтириб буйруқбозлик қилиш замони ўтди. Раҳбар халқнинг ичида бўлиши, унинг дарду ташвишини яхши билиши, худди ўз дарду ташвиши деб билиши лозим. Бу борада Юртбошимиздан ўрнак олишимиз керак. Бошқаларга ‘бошчилик қиламан’ деган одам изланувчан, ташаббускор, талабчан бўлиши, кези келганда ғамхўрликни ҳам ўрнига қўйиши, соҳага инновацион ёндашиши, янгича фикрлаши лозим. Ана шу талабларга жавоб бера олмайдиган раҳбарлар билан ‘хайрлашяпмиз’. Қолаверса, ёш кадрларга ишонч билдиряпмиз. Аммо ишни эплолмаса, уларни ҳам аяб ўтирмаймиз.

    Нафақат раҳбарлар, балки оддий ходимларга нисбатан ҳам талаб юқори. Бугунги кунда ўз устида ишламайдиган, касб маҳоратини, билимларини тинимсиз ошириб бормайдиган, ‘куним ўтса бўлди’ дейдиган ходим тизимимизда ишлай олмайди. У фидойи, ҳалол, ғайрат-шижоатли, энг асосийси, халққа хизмат қиладиган ходим бўлиши даркор. Фақат ўзининг манфаатини, тинчини ўйлайдиган ходим ҳам, раҳбар ҳам бизга керак эмас. Замоннинг талаби – шу».

    Ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди. Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларнинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқлари бор. Бундан беш-ўн йил аввалги ЖИЭМлар билан бугунги муассасалар ўртасида қандай фарқ бор? Ушбу саволга вазир қуйидагича жавоб берган:

    «Халқчил сиёсат ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган жараёнлар жазони ижро этиш тизимини ҳам четлаб ўтгани йўқ, албатта. Ўтган давр мобайнида бу соҳада ҳам қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг туб негизида билиб-билмай жиноят содир этган шахсларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ таъминлаш, жазо муддатини ўташи учун қулай муҳит яратиш мақсади мужассам.

    Хабарингиз бўлса керак, Тошкент шаҳридаги 1-сон Тергов ҳибсхонаси халқаро стандартлар асосида қурилган янги бинога кўчирилди. Бу ерда терговчи ва адвокатлар хоналари ташкил этилиб, адвокат хоналаридан ташқари замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозланди. Инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ишлар самарадорлигини ошириш, уни янги босқичга кўтариш мақсадида нафақат мазкур ҳибсхона, балки республикамиздаги мавжуд барча тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларига замонавий видеокузатув мосламалари ўрнатилди. Бу эса жазони ижро этиш жойларида сақланаётган ва жазо муддатини ўтаётган фуқароларнинг жиноят-ижроия қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, улар билан бўладиган ўзаро муносабатларда белгиланган қонун талабларидан четга чиқмаслик, тергов жараёни ва сақлаш шароитларининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

    2017 йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ‘Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаъги қарори қабул қилинди. Мазкурқарорда белгиланган вазифалар доирасида ўтган давр мобайнида жазони ижро этиш тизими фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Жумладан, бир қатор колонияларда маҳкумлар ётоқхоналари ва ёрдамчи бинолар бугунги кун талаблари асосида янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишлифармойишига асосан 16 та маҳкумлар ётоқхонаси, учта ёрдамчи бино ва иншоотлар қайта таъмирланди. Айни пайтда ҳам бу каби қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал давом эттирилиб, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар ётоқхоналари, ёрдамчи бинолар босқичма-босқич бугунги кун талаблари асосида қайта қурилиб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилмоқда».

    Президентимиз ўтган йилларда соҳа ходимлари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида айрим ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларни барвақт аниқлаш ишлари қониқарли эмаслигини таъкидлаган эди. Пўлат Бобожонов ҳозирги кунда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар сони ва турлари бўйича ҳудудлардаги мавжуд муаммолар ҳақида тўхталиб, жумладан шундай дейди:

    «Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, ҳар қанча чоралар кўрилишига қарамай, жиноятга мойил шахслар бўлади. Ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари бошқа соҳавий хизматлар ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари билан бирга жорий йилнинг ўтган даврида республикамизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва уларнинг олдини олиш бўйича бир қатор тизимли профилактик тадбирлар ўтказди. Булар натижасида жиноятчилик кескин камайишига эришилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизда барча йўналишларда 6577 жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,6 фоизга ёки 3043 тага камайди. Шундан, оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар 17,1 фоизга, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар 39,5 фоизга, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар 13,1 фоизга, аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 20,9 фоизга қисқарди.

    Бироқ жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини ‘Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати’ тамойили асосида муҳокама қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик ишлар самарали ташкил этилмагани оқибатида айрим минтақаларда муаяйн турдаги жиноятларнинг ошиши кузатилди. Масалан, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар республика бўйича 13,1 фоизга камайган бир пайтда Тошкент шаҳрида 7,7 фоизга, Жиззах вилоятида 25 фоизга, Сурхондарё вилоятида 36,4 фоизга ошган».

    Суҳбат сўнгида вазир китобхонлик ва бугунги матбуотга муносабатини ҳам билдириб ўтган.

    23.05.2019, 10:51   Изоҳ (0)   29819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион натижаларини эълон қилди

    23.05.2019, 10:40

    Ғолибшер Зияев Бош вазир қабулхоналари котибияти мудири этиб тайинланди

    23.05.2019, 10:16

    Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси: «Ўзбекистоннинг энг яхши олийгоҳлари рейтинги» қандай мезонларга асосланган?

    23.05.2019, 10:05

    «Ўзгидромет»: Ўзбекистонда ҳавонинг ўртача ҳарорати глобал кўрсаткичлардан кўра юқорироқ кўтарилмоқда

    23.05.2019, 09:45

    Акмал Саидов: Прокуратура ходимларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий қонунларимизни ва халқаро стандартларни билиши давр тақозосидир

    23.05.2019, 09:40

    Андижондаги собиқ масжид биноси нима сабабдан кимошди савдосига қўйилди?

    23.05.2019, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.