Шуҳрат Шарипов Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди, деб хабар берди «Zarnews».
Шуҳрат Шарипов 1988 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.
2011 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Тойлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси ЭҲМ операторлигидан бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Самарқанд тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Изоҳ (0)