Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутган қонунни имзолади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Қонуннинг 41-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилди:
«Тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосаси асосида халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар».
2018 йил октябрида Президент халқ табобатини аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда қўшимча усул сифатида тан олувчи қарорни имзолаган эди.
Изоҳ (0)