2013 йил 20 июлида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида таваллуд топган Зарина Ўринбоева ўткир лимфобластли лейкоз, биринчи фаол даврини бошидан кечирмоқда. У Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти клиникаси 2-болалар бўлимида даволанмоқда.
Заринага 2018 йилда оққон ташхиси кўйилган.
Ҳозиргача 4 курс муолажаларини олган. Навбатда асосий курслардан иккитаси, қўшимча қўллаб- қувватлови курсидан 9 та курс, яъни икки йиллик даволаниш муолажалари турибди.
Оиланинг моддий томондан қўли қисқалиги қизалоқ учун зарур бўлган нархи қиммат дориларни харид қилиш ва курсларни давом эттириш имконини бермаяпти.
Заринанинг онаси Саида Жумамуратованинг сўзларига кўра, у ҳозирда фарзандининг саломатлигини тиклаш учун Тошкент шаҳрида ижара уйда яшайди.Саида опа фарзандига қарагани учун ҳозирда ишлай олмаяпти.
Оила бошлиғи фарзандининг даволаниш харажатларидан ташқари ҳар ой ижара учун 120 АҚШ доллари тўлайди. Ижара тўловини тўлашга ҳам оиланинг имконияти етмай қолган.
Шу боис Заринанинг оиласи айни вақтда моддий кўмакка муҳтож. Бир олам орзулар билан ҳаёт учун курашаётган Заринадан ёрдамингизни аяманг! Унга имкон қадар холис моддий томондан ёрдам берайлик!
Саховатпеша юртдошларимиздан имкон қадар Заринахонни соғайишида холис моддий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.
Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар: Пластик карта орқали: (Click, Payme) Онаси Жумамуратова Саида номига очилган Халқ банки: 8600 0602 1743 7293
Хориждан банкдан маблағ юбормоқчи бўлганлар учун онасини паспорт маълумотлари: Жумамуратова Саида Балтабаевна Паспорт рақами: КА 1124194
Онаси Саида опанинг телефон рақами: +998913789189
Изоҳ (0)