Украинанинг Винница шаҳрида 60 ёшдан ошган аёллар учун «Госпожа 60+» («60+ хоним») гўзаллик танлови ўтказилди. «Корреспондент.net»нинг хабар беришича, танловда саккиз нафар аёл иштирок этган.
Уларнинг энг кичиги «60 ёшлар атрофида», энг каттаси эса 80 ёшда бўлган. Танловга тайёргарлик ишлари бир неча ой давом этган, тадбир куни эса томошабинлар зали тўла бўлган.
Танлов қоидалари бошқа ҳар қандай гўзаллик танловлар каби деярли бир хил: ўзини таништириш, миллий кийим ва кечки либосларда дефиле қилиш ҳамда тайёргарликсиз бошловчилар саволларига жавоб бериш.
«Госпожа 60+» номига Татьяна Чикирякина, «Вице-Дам 60+» номига эса Анна Плотицкая сазовор бўлган.
Ҳакамлар ҳайъати, шунингдек, «Бетакрор хоним», «Иқтидорли хоним», «Сирли хоним», «Дилбар хоним» каби номинациялар бўйича ҳам ғолибларни аниқлаган.
Изоҳ (0)